Суриянинг Россиядаги элчиси Риёд Хаддод берган баёнотга кўра, «Чегара билмас шифокорлар» халқаро гуманитар ташкилотига тегишли, Дамашқдан 140 км нарида, Идлиб вилоятида жойлашган шифохонага АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция кучлари томонидан бомба ташланган. Бу ҳақда Meduza ёзмоқда.
«Госпитални АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари вайрон қилди, – деди дипломат. – Россия ҳаво-космик кучлари бунга мутлақо алоқадор эмас. Буни олинган разведка маълумотлари кўрсатмоқда».
Эслатиб ўтамиз, кеча, 15 февраль куни, «Чегара билмас шифокорлар»нинг Идлиб вилоятидаги даволаш пункти бомбардимон қилинганди. Матбуотда норасмий маълумотларга таянилган ҳолда бу иш Россия самолётлари томонидан амалга оширилгани хабар қилинганди.
Изоҳ (0)