Январь ойида жангарилар ҳужум қилган Покистондаги университет бир ойга яқин вақт ўтиб, яна ишга тушди. Бу ҳақда Express Tribune нашри маълумотига таяниб, «РИА Новости» хабар беради.
«Камералар ва ташқи кузатув тизими янгиланди, қўриқчилар учун миноралар қурилди, университет хавфсизлигини маҳаллий полиция таъминлайди», — деди университет матбуот котиби.
Унинг сўзларига қараганда, университет қўриқлаш ходимларини кўпроқ ишга олиш, шунингдек, ишлаётганларининг малакасини ошириш учун тренинг ўтказишни режалаштирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 20 январь куни жангарилар гуруҳи Чарсадда шаҳридаги университетга ҳужум қилган эди. Ҳужум оқибатида 20 дан ортиқ одам ҳалок бўлган эди.
Изоҳ (0)