Афғонистон миллий хавфсизлик кучлари томонидан мамлакат миқёсида ўтказилган махсус операциялар чоғида камида 36 нафар жангари йўқ қилинди. Бу ҳақда Афғонистон мудофаа вазирлигига таяниб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
Операциялар чоғида тўрт нафар жангари қўлга олинган, яна 25 нафари жароҳатланган. Шунингдек, қурол-аслаҳа мусодара этилгани ва бир неча мина зарарсизлантирилгани билдирилмоқда.
Изоҳ (0)