Грузия ҳудудий сувларига НАТОга аъзо турли мамлакатлар байроғи остидаги тўртта кема кириб борди, дея хабар бермоқда «Грузия Online».
НАТО кемаларининг етиб келиши тантанали маросим билан нишонланди. Унда маҳаллий ҳукумат аъзолари билан бирга, НАТО бирлашган чегара кучлари вакиллари қатнашди.
НАТО кемалари Батуми портида 15 февралга қадар қолиб, ҳамкорликдаги турли ўқув машқларида, Грузия томонидан ташкил қилинадиган кўргазмали машғулотларда иштирок этади.
Изоҳ (0)