Британиянинг Ливерпул шаҳрида автомашина иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида саккиз киши тан жароҳати олди. Бу ҳақда Англия Шимоли-ғарбий тез-тиббий ёрдам хизмати берган маълумотларга асосан «ТАСС» хабар қилмоқда.
Маълум қилинишича, катта ёшли аёлнинг бошқарувида бўлган автомашина машғулотлардан кейин Belvedere Academy мактабидан чиқиб кетаётган бир гуруҳ ўқувчи қизларни уриб кетган.Зарар кўрганлар, шу жумладан, ҳайдовчи аёл шифохонага юборилган. Қизларнинг икки нафари оғир аҳволда.
Ҳодиса шаҳарнинг Belvayder-roud кўчасида содир бўлган. Воқеа содир бўлган ҳудуд полициячилар томонидан қуршаб олинган.