АҚШ президентлигига республикачилардан номзод Дональд Трампнинг самолёти двигателидаги техник носозлик туфайли мажбурий қўнишни амалга оширди. Бу ҳақда Meduza хабар беради.
Boeing 757 самолёти Нью-Йоркдан Арканзас штатидаги Литл-Рок шаҳрига йўл олган эди. АҚШ Федерал авиация маъмуриятининг маълум қилишича, экипаж носозлик ҳақида хабар қилган ва Теннесси штатидаги Нэшвиллда муваффақиятли қўнган.
Трампнинг Литл-Рок шаҳригача бошқа самолётда етиб олишига тўғри келган. Унинг тарафдорлари билан учрашуви тахминан бир ярим соатга кечиктирилган.
Изоҳ (0)