АҚШ январнинг охирида, экспортга тақиқ олингандан сўнг илк бор Венесуэланинг PDVSA давлат компаниясига нефтнинг WTI маркадаги партиясини етказиб берди. Бу ҳақда Bloomberg маълумотига таяниб, «Газета.ru» хабар беради.
Таъкидланишича, хомашё PDVSA компаниясига тегишли нефтни қайта ишловчи завод жойлашган Кюрасао оролидаги Баллен-Бэй портига Eagle Kuantan танкерида етказилган.
ClupperData тадқиқотчи компаниясининг раҳбари Мэтью Смитнинг маълумотларига қараганда, етказиб берилган нефтнинг ҳажми 548 минг баррелни ташкил қилган.
Америка Энергетика вазирлиги маълумотига қараганда, 2015 йилда Венесуэла АҚШга суткасига 800 минг баррелга яқин нефть экспорт қилган.
Изоҳ (0)