WhatsApp менссенжерининг янги дастурида 50 та янги функция пайдо бўлади. Мессенжердаги янги функциялар аста-секин киритиб борилади, аммо уларнинг катта қисми энг охирги версияда мавжуд бўлади, деб хабар беради «Hi-Tech Mail.Ru».
Улар ичида энг муҳимлари WhatsApp’нинг iOSдаги (айнан шу операцион тизим учун мўлжалланган янги дастур биринчи чиқади) бошқа дастурлар билан боғланиши, шахсий браузер, ҳужжатларни турли форматларда кўриш ва зарар етган файлларни тиклаш функцияларидир.
Нашр маълумотига кўра, 2.12.14 версияси устидаги ишлар якунига етай деб қолди. WhatsApp компаниясидагилар янги дастур 2016 йилда мобил контент соҳасидаги энг муҳим ҳодисалардан бири бўлишига ишонмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 18 январь куни WhatsApp мессенжери текин хизмат кўрсатишга қарор қилганди.
Изоҳ (0)