Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров америкалик ҳамкасби Жон Керри билан телефон орқали суҳбатлашди. Унда томонлар Оқ уйнинг Россия раҳбариятига нисбатан билдирган айбловларини муҳокама қилди. Бу ҳақда Россия ТИВ маълумотига таяниб, «РБК» хабар беради.
ТИВнинг аниқлик киритишича, Лавров охирги кунларда Барак Обама маъмуриятининг юқори мансабдорлари томонидан Россия раҳбариятига нисбатан ўйлаб чиқарилган ва беандиша айбловлари юзасидан норозилик билдирган.
«Икки томонлама ишлардаги кескинликни мақсадли равишда кучайтириш учун фақат Вашингтон айбдор бўлиши таъкидланди», — дейилади ТИВ хабарида.
Лавров ва Керри, шунингдек, Сурия масаласини муҳокама қилган.
Эслатиб ўтамиз, Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков Оқ уй матбуот котиби Жош Эрнестнинг Владимир Путинга нисбатан коррупция билан боғлиқ айбловларини ҳақоратли деб атаган эди.
Изоҳ (0)