Грознийда ислом қоидаларига мувофиқ фаолият юритувчи молиявий муассаса – ислом банки очилади. Бу ҳақда Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Instagram’даги саҳифасида маълум қилди, деб хабар беради Meduza.
Қодировнинг сўзларига қараганда, БААнинг Mazcorp компанияси раҳбарияти билан учрашувда ислом банкининг очилиши ҳақидаги келишувга эришилган. Томонлар «лойиҳани амалга оширишни бошлашга» қарор қилди, деб ёзди Чеченистон раҳбари.
Қодиров ислом банкининг очилиши қачонга режалаштирилганлигини маълум қилмади.
Изоҳ (0)