Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Google компанияси томонидан ишлаб чиқарилган сунъий ақл биринчи марта Хитой шашкаси бўйича одамни мағлуб этди. Бу ҳақда «РБК» хабар беради.

Фото: «Новости Mail.ru»

Фото: «Новости Mail.ru»

Ўйинда ютиш учун қидирувнинг кенгайтирилган тизими ва мураккаб нейрон тармоқдан фойдаланувчи AlphaGo тизими яратилди. Тизим яратилгандан сўнг, ўйинчиларнинг 30 миллиондан ортиқ ҳаракати таҳлил қилинган кўп сонли тажрибалар ўтказилди.

Эндиликда AlphaGo тизими одамнинг ҳаракатларини 57 фоиз ҳолатларда олдиндан айтиб бера олади. Тизимнинг муваффақиятини Европа бўйича уч карра чемпион Фан Хуэй билан ўтказилган ўйинлар исботлади. Бешта ўйиндан бешаласида ҳам AlphaGo ғолиб бўлди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“Ўзсаноатқурилишбанк” капиталига 125 миллион доллар, “Асакабанк”ка 100 миллион доллар жалб этилади
Маҳаллий
Оммавий савдолар орқали тўлиқлигича сотиладиган корхоналар рўйхати тасдиқланди
Дунё
Европа Иттифоқининг санкциялар бўйича махсус вакили Ўзбекистонга келмоқчи