Google компанияси томонидан ишлаб чиқарилган сунъий ақл биринчи марта Хитой шашкаси бўйича одамни мағлуб этди. Бу ҳақда «РБК» хабар беради.
Ўйинда ютиш учун қидирувнинг кенгайтирилган тизими ва мураккаб нейрон тармоқдан фойдаланувчи AlphaGo тизими яратилди. Тизим яратилгандан сўнг, ўйинчиларнинг 30 миллиондан ортиқ ҳаракати таҳлил қилинган кўп сонли тажрибалар ўтказилди.
Эндиликда AlphaGo тизими одамнинг ҳаракатларини 57 фоиз ҳолатларда олдиндан айтиб бера олади. Тизимнинг муваффақиятини Европа бўйича уч карра чемпион Фан Хуэй билан ўтказилган ўйинлар исботлади. Бешта ўйиндан бешаласида ҳам AlphaGo ғолиб бўлди.
Изоҳ (0)