ZiyoNET портали томонидан ташкиллаштирилган «Ўзбекистоннинг етти мўъжизаси» акцияси ярим йилдан ортиқ давом этмоқда. Ўтган вақт давомида Ўзбекистоннинг 400 га яқин маданий, тарихий ва табиат объектлари базасини шакллантиришга эришилди. Улардан энг машҳурлари учун 23 мингдан ортиқ овоз берилган. Бу ҳақда ZiyoNET матбуот хизмати «Дарё»га хабар бермоқда.
Бугунги кунда «Ўзбекистоннинг маданий мероси» бўлими мустақил «Meros.uz» лойиҳасига айланди ва мамлакатда жойлашган маданий ва тарихий жойлар бўйича йўл кўрсатувчи сифатида фойдаланувчиларга хизмат кўрсатмоқда.
ZiyoNET порталининг «Ўзбекистоннинг маданий мероси» бўлимида овоз бериш натижаларига кўра, қуйидаги етакчилар еттилиги шаклланди:
- Регистон ансамбли
- V.Савицкий номидаги Қорақалпоғистон санъат музейи
- Тошкент телеминораси
- Симпозиумлар саройи
- Мирзо Улуғбек музейи ва расадхонаси
- Гўри Амир мақбараси
- Ичан Қалъа
Изоҳ (0)