«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси 2016 йилнинг учинчи чорагида иккита Boeing-787 Dreamliner самолётини қабул қилиб олади, дея хабар бермоқда UzDaily.
Миллий авиаташувчи айни пайтда жорий йилнинг сентябрь—ноябрь ойларида етказиб бериладиган дастлабки иккита Boeing-787 Dreamliner самолётларини ишга туширишга тайёрланмоқда.
Янги самолёт узоқ ва ўта узоқ халқаро йўналишларда фойдаланилади ҳамда Тошкент—Нью-Йорк йўналиши бўйича қўнилмайдиган парвозларни амалга ошириш имконини беради.
Аввалроқ Миллий авиакомпания техник мутахассисларини Boeing-787 Dreamliner дастури бўйича қайта ўқиш учун АҚШга юборгани хабар берилган эди.
Изоҳ (0)