Дарт Вейдер қаҳрамони «Юлдузлар жанги»нинг спин-оффи «Юлдузлар жанги: Қочқин»да катта ролга эга бўлди. Бу ҳақда JoBlo нашрига таяниб, «Газета.ru» хабар бермоқда.
Нашр маълумотига кўра, ушбу қаҳрамон фильмда пайдо бўлади, унинг роли олдин кутилганидан каттароқ бўлади.
JoBlo яна спин-оффда тўлиқ қора кийим кийган штурмчилар бўлишини хабар қилмоқда. Бу ҳақдаги гап-сўзлар 2015 йил охирида тарқалганди, энди нашр ўз маълумотини манбаларга таяниб, тасдиқламоқда. Бундан ташқари, штурмчиларни Death Troopers деб аталиши маълум бўлди.
Кинолента режиссёри — Гарет Эдвардс. Фильмда Фелисити Жонс, Мадс Миккельсен, Бен Мендельсон, Алан Тьюдик, Форест Уитакер ва бошқалар суратга тушади. Картина Америка прокатига 2016 йил 16 декабрда чиқади.
Изоҳ (0)