Қатарнинг «Ал-Жазира» янгиликлар телеканали ўтган ҳафтада Яманда қўлга олинган уч нафар ходимининг озод этилганлигини маълум қилди. Бу ҳақда телеканал берган маълумотларга асосан «ТАСС» хабар қилмоқда.
Маълум қилинишича, ходимлар яқинда озод қилинган бўлиб, бир гуруҳ қуролланган номаълум шахслар уларни гаровда ушлаб турган.
Мухбир Ҳамди ал-Бокарий, телеоператор Абдулазиз ас-Сабрий ва ҳайдовчи Мунир ас-Субайядан иборат бўлган суратга олиш гуруҳи 2016 йил 19 январда бедарак йўқолган эди. «Ал-Жазира» телеканалининг таъкидлашича, журналистлар қамалга олинган Тоиз шаҳридаги воқеаларни акс эттириб келаётган бўлган.
Изоҳ (0)