Россиянинг Рязань вилоятида тергов органлари томонидан беморнинг пластик жарроҳлик давомида вафот этганлиги юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда 26 январь куни Россия Тергов қўмитасининг Рязань вилояти бўйича бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
Тергов маълумотларига кўра, 24 декабрь куни Рязанда яшовчи 32 ёшли аёл бурнининг учида пластик операция ўтказиш бўйича шифокорларга мурожаат қилган. Операция олдидан текширув амалга оширилиб, умумий наркоз остида операция ўтказиш ўша куннинг ўзига белгиланган.
Дори воситалари юборилгандан сўнг, беморнинг юраги тўхтаб қолган, қайта жонлантиришнинг иложи бўлмаган. Шифокорлар унинг ўлими анафилактик шок натижасида юзага келганлигини қайд этган.
Изоҳ (0)