Доғистоннинг Ботлихский туманида жойлашган Анди қишлоғида куч тузилмаларининг ходимлари бир нечта жангарини йўқ қилди. Бу ҳақда республика куч тузилмалари маълумотига таяниб, «РБК» хабар беради.
Манбаларда маълум қилинишича, тезкор маълумот юзасидан бошланган операция давомида қишлоқдаги жангарилар жойлашган уй ўраб олинган. Жангарилар куч тузилмаларининг ходимларига қарата ўт очгандан сўнг, махсус операциянинг фаол босқичи бошланган.
«Жанг давомида уй жиддий шикастланди, ўлдирилган жангариларнинг аниқ сони ва уларнинг шахси харобалар очилгандан кейин аниқ бўлади», — дейилади манбада.
Изоҳ (0)