Испания соҳиллари яқинида 6,1 магнитудали зилзила юз берди. Бу ҳақда АҚШ Геология хизмати маълумотига таяниб, «Сегодня.ua» хабар беради.
Ер силкиниши эпимаркази Испаниянинг Малага шаҳридан 162 километр масофада жойлашди.
Зилзила оқибатида юзага келган вайронагарчиликлар ҳақида маълумот келиб тушмаган.
Куни кеча, 24 январь куни Аляскада, Илиамна кўли яқинида 7,1 магнитудали зилзила юз берган эди.
Изоҳ (0)