Исроиллик ҳарбий 23 январь куни Иордан дарёсининг ғарбий соҳилидаги ҳудудлардан бирида пичоқ билан ҳужум қилишга уринган фаластинлик 13 ёшли қизчани отиб ташлади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар беради.
Маҳаллий полиция матбуот котибининг маълумотларига қараганда, қизча ўзининг оиласи билан уришиб қолиб, уйидан пичоқни олиб, чиқиб кетган. Қўлидаги қурол билан у исроиллик ҳарбий томонга югурган, бунга жавобан ҳарбий унга қарата ўт очган. Ҳодисадан бироз вақт ўтиб, воқеа жойига ҳалок бўлган қизнинг отаси етиб келган, у ҳибсга олинган.
Исроил ва Иордан дарёсининг ғарбий соҳилидаги вазият 2015 йилнинг сентябрь ойи охирида кескинлашди.
Изоҳ (0)