Николя Саркози ўзининг муваффақиятлари ва омадсизликлари ҳақида ошкора ҳикоя қилган китоб Франция пештахталарида кейинги ҳафта бошида, 25 январдан пайдо бўлади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар беради.
Собиқ президентнинг ушбу мемуари ва бир вақтнинг ўзида сиёсий манифести француз ОАВлари томонидан фаол муҳокама қилинмоқда.
Саркози китобига «Абадий Франция» деб ном берди.
Китоб сиёсатчининг туғилган кунидан бир неча кун аввал чиқади. Саркози Карла Бруни ва фарзандлари билан 28 январь куни 61 ёшини нишонлайди.
Китобнинг пештахталарда пайдо бўлишига қадар унинг мазмуни билан танишишга улгурган француз шарҳловчиларининг таъкидлашича, унда Саркози ўзининг фикр-мулоҳазаларини ўқувчилар билан бўлишган ҳамда президентлик даврида хатолар содир этганлигини тан олиб, бундан афсусланишини маълум қилган.
Изоҳ (0)