Америкалик машҳур хонанда Мэрайя Кэри австралиялик миллиардер Жеймс Пакер билан Нью-Йоркда унаштирилди. Бу ҳақда TMZ берган маълумотларга асосан «ТАСС» хабар қилмоқда.
Никоҳ тўйининг қачон бўлиб ўтиши ҳозирча белгиланмаган.
Маълум қилинишича, 48 ёшли Пакер 45 ёшли хонандани учрашувга таклиф қилган ва яширинча унинг энг яқин дўстларини ҳам чақирган. Улар иштирокида миллиардер тиз чўкиб, Мэрайядан унга турмушга чиқишни сўраган.
Жуфтлик 2015 йилнинг июнь ойидан буён учрашиб келади. Улар Кэри икки нафар фарзанд кўрган иккинчи турмуш ўртоғи билан ажрашганидан икки ой ўтгач танишган. Хонанданинг биринчи турмуш ўртоғи эса бир нечта овоз ёзиш компанияларининг эгаси Томми Моттола бўлган. У билан Кэри 1998 йилнинг март ойида ажрашган.
Олдинги икки никоҳидан уч нафар фарзанди бор Пакер, энг бадавлат австралияликлар рўйхатида тўртинчи ўринни эгаллайди. У кўчмас мулк, шоу-бизнес ва қимор ўйинлари соҳасида иш юритиб сармоясини кўпайтирган. Forbes журнали Пакернинг мол-мулкини 4,5 миллиард долларга баҳолаган.
Изоҳ (0)