Грециянинг Эгей денгизи соҳиллари яқинида муҳожирларнинг иккита қайиғи чўкиб кетиши оқибатида камида 21 киши ҳалок бўлди, ўнлаб киши қутқарилди. Бу ҳақда Associated Press берган маълумотларга асосан «ТАСС» хабар қилмоқда.
Маълум қилинишича, бортида 48 нафар муҳожир бўлган қайиқ Фармакониси ороли яқинида чўкиб кетган бўлса, йўловчи сони аниқланмаган яна бир қайиқ Калолимнос ороли яқинида ҳалокатга учраган.
Соҳилбўйи хавфсизлик хизмати 26 кишини қутқаришга муваффақ бўлди. Айни вақтда қутқарув ишлари давом этмоқда.
Изоҳ (0)