Колумбия армиясида хизмат қилувчи, портловчи воситаларни топишга ўргатилган ит мамлакатнинг жануби-шарқида 30 нафар аскарни қутқариб, ўзи минанинг портлаб кетиши оқибатида ҳалок бўлди. Бу ҳақда ҳарбий манбаларга таяниб, «РИА Новости» хабар беради.
Ҳодиса Каука департаменти шимолидаги Суарес шаҳрида юз берган. Бир гуруҳ ҳарбийлар Асабаче лақабли лабрадор билан кичикроқ қишлоқда бўлган. Асабаче охирги уч йил давомида Колумбия армиясининг учинчи дивизиясининг операцияларида иштирок этиб келган.
Бўлинма гиёҳвандлик воситалари савдоси жуда ривожланган, етиб бориш қийин ҳисобланган ҳудудда бўлган. Портлаш овозини эшитган аскарлар итга биринчи ёрдам кўрсатиш учун шошилган. Вертолёт Асабачени Кали шаҳрининг ветеринария марказига етказган.
Ветеринарларнинг маълум қилишича, портлаш тўлқини итда ички жароҳатларга олиб келган ва бунинг натижасида у ҳалок бўлган.
Изоҳ (0)