Хитойнинг Ляонин шаҳрида яшовчи эр-хотин бир неча ой давомида 140 минг юанга яқин (21,3 минг долларга тенг) суммадаги майдалаб ташланган банкноталарни қайта тиклади. Бу ҳақда Tjournal хабар беради.
Уларнинг маҳаллий телевидениега сўзлаб беришича, пулларни эркакнинг 85 ёшли отаси шу тарзда йўқ қилишга қарор қилган. 2015 йилнинг октябрида у уйини сотган ва бунинг учун 200 минг юань (30,4 минг доллар атрофида) миқдоридаги маблағни қўлга киритган.
Кекса одам параноя хасталиги туфайли ўғли ва келини уни тунамоқчи деб ҳисоблаган. Қариндошлари унга пулларни банкка қўйишни таклиф қилган, бироқ у негадир уларни майдалашга қарор қилган.
Пулларни тиклаш учун эр-хотинга уч ой вақт керак бўлди. Баъзи кунларда улар суткасига 17 соат меҳнат қилди. Эндиликда 200 минг юань миқдоридаги пуллар банкка қўйилди.
Изоҳ (0)