2016 йилнинг 21 январь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Германия Федератив Республикаси Бундестаги депутатлари Тобиас Цех ва Альберт Штегеман бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Суҳбат давомида Ўзбекистон—Германия парламентлараро ҳамкорлиги муҳим аҳамият касб этувчи икки томон муносабатларининг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Мулоқот чоғида икки давлат ҳокимиятининг қонунчулик тармоқлари ўртасидаги алоқаларни янада мустаҳкамлашга ўзаро қизиқиш билдирилди.
Меҳмонлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасида бугун, 21 январь куни бўлиб ўтган «Иқтисодий ислоҳотларни мустаҳкамлаш, ижтимоий ҳимоя ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришда парламент роли: Германия ва Ўзбекистон тажрибаси» мавзуига бағишланган «давра суҳбати»да иштироки тўғрисида сўзлаб берди.
Учрашувда К.Аденауэр номидаги жамғарманинг Марказий Осиё бўйича минтақавий вакили Томас Кунце иштирок этди.
Изоҳ (0)