• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12589.35
    • RUB157.64
    • EUR14656.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Автомобилнинг липиллайдиган стоп-сигнали жаримага сабаб бўлади

    Ўзбекистонлик ҳайдовчилар орасида 2015 йилда автомобилнинг орқа стоп-сигналларини тинмасдан липиллаб, чақнаб турадиган қилиш жуда оммалашди. Оммалашдими, демак, бундай тюнингга талаб, хоҳиш бор. Шу билан бирга, ижтимоий тармоқларда фаол ҳайдовчиларнинг аксарияти бу ҳолатга салбий муносабат билдирди.

    Ўрни келганда таъкидлаш жоиз, липиллаган чироқлар шу қадар оммалашдики, уларни йўналиш бўйлаб ҳаракатланаётган катта Mercedes автобусларида ҳам, милиция ходимларининг Lacetti’ларида ҳам учратиш мумкин. Afisha нашри 2015 йил ноябрида ушбу масалада алоҳида материал ҳам тайёрлаб, Дилшод ака исмли йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимидан интервью ҳам олганди.

    «Нега липиллайдиган чироқларни ўрнатишяпти? Чунки баъзи бировларнинг қиладиган бошқа иши йўқ! Олд томонга ҳам, орқа томонга ҳам бирор-бир липиллайдиган чироқларни ўрнатиш мумкин эмас. Автоҳаваскорлар эса ўз машинаси бошқаларникидан ажралиб туриши учун ҳар турли техник янгиликлар билан уни безашга уринади, бироқ мен бунда ҳеч қандай яхши нарсани кўрмаяпман», — деганди йўл назоратчиси.

    Интернет-нашр савол билан мурожаат қилган ҳайдовчилардан бири эса, ўз автомобилига бундай чироқларни ўрнатишни истамаса-да, бироқ ўзига шуни раво кўрганларни танқид қилиш нотўғри эканлиги, ҳар кимда танлов ҳуқуқи борлигини эслатиб ўтган.

    «Шундай чироқларни ўрнатганларни танқид қилишга уринаётганлар — шу каби янгиликка пул сарфлашни хоҳламайдиган кишилардир. Биз рақибларимизнинг устунликларини камчилик сифатида баҳолаб, уларни танқид қилишга, ўз навбатида, ўзимиздаги камчиликларга эътибор қаратмасликка ўрганиб қолганмиз», — деганди ўшанда ҳайдовчи Дилёра Бекбоева.

    Интернетдаги оммабоп саҳифаларда, Facebook ижтимоий тармоғининг «Водители Ташкента», «Водители Ташкента (Drivers.uz)» саҳифаларида ўз автомобилига липиллайдиган чироқларни ўрнатганларни танқид қилувчилар жуда кўплаб топилади.

    Қаршисидан орқа стоп-сигналлари липиллайдиган автомобиль чиққанида, уни авторегистраторига ёзиб олиб, сўнг видеони оммага эълон қилар чоғида, бирорта салбий фикрни илова қилиш одат тусига кирди. Аксарият фойдаланувчилар видеолардаги автомобиль эгаларини кескин, баъзи ўринларда ҳақоратлар билан танқид қилган. «Ҳайдовчиларнинг 90 фоизи бундай чироқларга қарши бўлса керак», — деб ёзади фойдаланувчилардан бири. «Арча байрам!» — липиллайдиган чироқ танқидчилари томонидан қолдириладиган одатий комментлардан.

    Баъзи фойдаланувчиларнинг фикрича, бу каби видеоларни Facebook’га жойлаштириб, ҳайдовчиларни обрўсизлантириш билан, липиллайдиган стоп-сигналларнинг оммалашувини тўхтатиб ёки тугатиб бўлмайди. «Ҳамма нарса инсоннинг ўзига боғлиқ, бу каби майда-чуйда нарсаларга эътибор бермай ҳам юрса бўлади», — дейди бир фойдаланувчи. Бошқа бир фойдаланувчи эса чироқларнинг бундай липиллаши «баъзи лақмалар»ни ҳушёрликка чақиради ва йўл-транспорт ҳодисалари олдини олади.

    Маълумот учун, Ўзбекистон Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 127-моддаси («Транспорт воситаларининг товуш чиқарувчи ва ёритувчи қурилмаларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш») 1-қисмига кўра, транспорт воситаларининг ёритувчи қурилмаларини ўзгартириб ўрнатиш — энг кам иш ҳақининг бир баравари (21 январь ҳолатига кўра — 130 240 сўм) миқдорида жарима солинишига сабаб бўлади.

    21.01.2016, 09:57   Изоҳ (0)   8898
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Euronews Хивадаги Тош-ҳовли саройи ҳақида ҳикоя қилувчи репортажни намойиш этди

    20.01.2016, 21:35

    Ўзбекистон—АҚШ маслаҳатлашуви, Нукусдаги илиқ ҳаво рекорди, Ўзбекистоннинг «асоссиз, адолатсиз» мағлубиятлари ва куннинг бошқа муҳим янгиликлари

    20.01.2016, 19:19

    Декабрь ойида Ўзбекистондаги китоб дўконларида энг кўп сотилган китоблар рейтинги эълон қилинди

    20.01.2016, 17:29

    Нукусдаги илиқ ҳаво 1986 йилги рекордни янгилади

    20.01.2016, 14:39

    Қашқадарё ва Сурхондарёда 21 январь куни ҳаво ҳарорати +20 даражагача кўтарилади

    20.01.2016, 14:27

    Ўзбекистон давлат органлари ва илмий-тадқиқот институтлари коррупцияга қарши курашни муҳокама қилди

    20.01.2016, 12:19
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистон пойтахти дайди итлардан тозаланади 

    Дунё | 12 август, 10:59

    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади

    Реклама | 12 август, 10:30

    АҚШда иккита самолёт тўқнашиб, ёниб кетди (видео) 

    Дунё | 12 август, 10:48

    “Челси” “Манчестер Юнайтед”га Алехандро Гарначо бўйича таклиф билан чиқди

    Спорт | 12 август, 10:41

    “Ўзгидромет” 13 августда ҳаво ҳарорати қанчага кўтарилишини маълум қилди

    Ўзбекистон | 12 август, 10:32

    Instagram: Она бўлган Дилноза Ҳабибуллаева, фарзандлари онасига уйланаётган Роналду, Самарқанддаги тўй муҳокамаларга сабаб бўлмоқда

    Маданият | 12 август, 10:31

    Озарбайжон ва Арманистон тинчлик келишуви матнини эълон қилди

    Дунё | 12 август, 10:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.