Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий маркази Нукус шаҳрида 2016 йил 19 январда айнан шу кун тарихидаги энг юқори ҳаво ҳарорати қайд этилди.
«Ўзгидромет» маркази ахборотига кўра, 19 январь, сешанба куни кундузи Нукус шаҳрида ҳаво ҳарорати +11,2 даражагача кўтарилган.
Бунгача кўп йиллик кузатувлар тарихидаги рекорд натижа 1986 йил 19 январида ўрнатилганди — ўшанда ҳаво ҳарорати +8,8 даражагача кўтарилган.
Кўп йиллик кузатувлар натижасига кўра, Нукус шаҳрида 19 январдаги ўртача ҳаво ҳарорати -5 даража совуқ бўлиб, энг совуқ ҳаво 2008 йилнинг 19 январида (-27,7 даража совуқ) қайд этилган.
Маълумот ўрнида, 19 январь куни кундузи ҳаво ҳарорати Тошкент шаҳрида +11,8 даражагача, Самарқанд шаҳрида +15,1 даражагача, Термиз шаҳрида эса +17,6 даражагача кўтарилган.
Изоҳ (0)