20 январнинг муҳим янгиликлари — «Дарё»нинг кечки дайжестида.
1. Чарсадда университетига уюштирилган ҳужум қурбонлари сони 25 нафарга етди. Покистон шимоли-ғарбидаги университетга амалга оширилган ҳужум тафсилотлари — алоҳида хабарлар оқимида.
2. АҚШда Ўзбекистон—АҚШ сиёсий маслаҳатлашувларининг олтинчи раунди ўтказилди. Халқаро муаммоларни муҳокама қилиш доирасида Афғонистондаги вазият ривожига ҳамда минтақавий масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.
3. Нукусдаги илиқ ҳаво 1986 йилги рекордни янгилади. 21 январь куни эса Қашқадарё ва Сурхондарёда ҳаво ҳарорати +20 даражагача кўтарилиши ҳақида ахборот берилди, дов-дарахтлар эса гуллашни бошламоқда.
4. Россияда долларнинг биржа курси мутлақ янги рекордни ўрнатди. Россия президенти Путиннинг айтишича, рублнинг қадрсизланиши «янги имкониятлар» эшигини очади.
5. Самвел Бабаян: Мухлислар олдида ўз шаънимизни тиклашимиз лозим эди. Бабаяннинг сўзларига кўра, Жанубий Корея ва Ироққа қарши ўйинлардаги мағлубиятлар «тасодиф, асоссиз ва адолатсиз».
Изоҳ (0)