ЖАРнинг шимоли-шарқидаги Лимпопо вилоятида пикап ва юк машинасининг тўқнашиб кетиши оқибатида камида 14 киши, жумладан, бир нафар бола ҳалок бўлди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар беради.
Полициянинг маълум қилишича, ЙТҲ 20 январь, чоршанба тонгида Мокопане ва Мокгопонг шаҳарлари ўртасидаги шосседа юз берган.
«Юк машинасининг ҳайдовчиси енгил шикастланиш олган. Пикапда бўлган икки киши тўқнашувда тирик қолган, улар шифохонага жойлаштирилди. Қурбонларнинг шахси ҳали аниқланмади», — деди полиция вакили Ронел Отто.
Унинг таъкидлашича, пикапнинг ҳайдовчиси ҳам тирик қолган.
Ҳукумат ҳодиса юзасидан суриштирув ишларини олиб бормоқда.
Изоҳ (0)