Аргентина ҳукумати жамоат хавфсизлиги соҳасида фавқулодда ҳолат жорий қилишга ва жиноятчиликнинг кенг тарқалганлиги муносабати билан ҳаво ҳудудидаги назоратни кучайтиришга қарор қилди. Бу ҳақда президентнинг матбуот хизмати берган маълумотларга асосан «ТАСС» хабар қилмоқда.
Фавқулодда вазият уюшган жиноятчиликка ва гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши курашиш мақсадида бутун мамлакат бўйлаб бир йил муддатга жорий қилинди.
Президентнинг қарори билан ҳаво ҳудудини ҳимоя қилиш йўлида қўшимча чора-тадбирлар кўрилиши назарда тутилган бўлиб, шу жумладан, мамлакатнинг ҳарбий кучларига «Аргентина ҳаво ҳудудига учиб кирган гиёҳвандлик воситаларини ташувчиларни огоҳлантириш, қўрқитиш ва сўнгги чора сифатида куч ишлатиш»га рухсат берилди.
Шунингдек, расмийлар томонидан хавфсизлик, мудофаа ва транспорт вазирликларига мамлакатнинг порт ва ҳудудий сувлари устидан назоратни кучайтириш ҳақида кўрсатма берилди.
Изоҳ (0)