Япониялик астронавт Кимия Юи Халқаро космик станцияда 142 кун ичида рус тилини ўрганиб олди. Бу ҳақда TJournal хабар беради.
«Мен рус тилини ўрганиб олдим ва бундан кейин икки мамлакат ўртасида космик соҳада кўприк ролини ўйнашни истардим», — деди космонавт матбуот анжуманидаги саволларга рус тилида жавоб бериш жараёнида.
Кимия Юи космосга эртагаёқ яна йўл олишга тайёрлиги, бироқ Япониянинг бундан кейинги космонавти Такуя Онисини қўллаб-қувватлашини маълум қилган.
Изоҳ (0)