Хитойнинг Sinopec давлат нефть-газ корпорацияси, экспортга тақиқ олингандан сўнг, АҚШдан нефть хомашёсининг биринчи партиясини харид қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар беради.
«Америка нефтининг экспорт қилиниши дунё бозорида позитив янгилик ҳисобланади. Агар ушбу нефть иқтисодий жиҳатдан рақобатбардош бўлса, Осиё—Тинч океани ҳудудидаги нефтни қайта ишловчилар учун ўз захираларини хилма-хил қилиш имкониятини беради», — дейилади компания вакили берган маълумотда.
Компания вакили шартнома тафсилотларини (нефть нави, қиймати ва етказиб берувчиси) ошкор этмади. Компаниянинг расмий вакили эса изоҳ беришдан бош тортди.
Изоҳ (0)