Ҳиндистон полицияси 15 январь, жума куни тўрт нафар маоист жангарини йўқ қилди. Бу ҳақда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вакили маълумотига таяниб, «ТАСС» хабар беради.
Операция мамлакатнинг марказий қисмидаги Бастар округида (Чхаттисгарх штати) амалга оширилди.
«50 нафар полициячидан иборат отряд муваффақиятли операция натижасида тўрт нафар қуролланган маоист жангарини йўқ қилди», — дейди ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган вакили.
Полициянинг маълумотига қараганда, операция 14 январь, пайшанба куни кечаси тегишли разведка маълумотлари олингандан сўнг бошланган.
Ҳиндистонда 1980 йилдан буён маоист жангариларнинг ҳужумлари оқибатида 20 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлган, уларнинг асосий қисмини тинч аҳоли вакиллари ташкил этади.
Изоҳ (0)