Покистоннинг Белужистон вилояти Кветта шаҳрида юз берган портлаш натижасида 15 киши қурбон бўлди. Бу ҳақда маҳаллий полиция маълумотига таяниб, «РИА Новости» хабар беради.
Маҳаллий ОАВнинг маълумотига қараганда, портлаш полиомиелитни даволаш маркази яқинида аҳолини эмлаш вақтида юз берган.
«15 киши ҳалок бўлди, улардан 12 нафари полициячидир», — деди маҳаллий полиция вакили. У, шунингдек, ўн киши яраланганлиги, шундан тўққиз нафари полиция ходими эканлигини таъкидлаб ўтди.
Изоҳ (0)