Фотогалерея: Фотосуратчи жаҳон аёлларининг гўзаллигини кўрсатиб берди
Руминиялик фотосуратчи Михаэла Норок бир неча йил аввал ўз ишини ташлаб, янги ҳаёт бошлади — у дунё бўйлаб саёҳатга чиқиб, юзлаб аёлларни суратга туширди. Унинг «Гўзаллик атласи» деб аталган ва ҳозирги вақтда 37 мамлакатни қамраб олган лойиҳаси шундай бошланди, дея хабар бермоқда AdMe.
«Бугун ишонч билан шуни айта оламанки, атрофимиз гўзалликка тўла ва у на пардоз-андозга ва на либосларнинг ўлчамига қараб қолган. Гўзаллик — ўзлигингни топиш демак», — дейди Михаэла.
Изоҳ (0)