Туркиянинг марказий қисмида 10 январь, якшанба куни 4,9 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда АҚШ Геология хизмати маълумотига таяниб, «Корреспондент.net» хабар беради.
Ер силкиниши маҳаллий вақт бўйича 19:40 да Йозгат вилоятининг Шефаатли шаҳридан 35 километр ғарбда ва Анқарадан 134 километр жануби-шарқда қайд этилди.
Зилзила ўчоғи ўн километр чуқурликда жойлашди.
Қурбонлар ва вайронагарчиликлар ҳақида ҳозирча маълумотлар келиб тушмади.
Изоҳ (0)