Мексикада ҳаваскорлар футбол жамоасини олиб кетаётган автобус Атояк дарёсига тушиб кетди. Бу ҳақда AFP агентлиги берган маълумотларга асосан «Чемпионат» хабар қилмоқда.
Расмийларнинг маълум қилишича, йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 16 киши ҳалок бўлди ва 10 нафар киши турли тан жароҳати олди.Дастлабки суриштирувдан аниқланишича, автобус катта тезликда кетаётиб, тезликни пасайтиришга ундовчи йўл қавариғига дуч келиши оқибатида ҳайдовчи автобус бошқарувини қўлдан чиқарган ва транспорт воситаси кўприкдан дарёга тушиб кетган. Йўловчилар орасида болалар ҳам бўлган.
Изоҳ (0)