Доғистон Республикасининг Тляратинский туманидаги Ансух—Тлярата автомобиль йўлининг етти километрида қор кўчкиси юз берди. Натижада 16 мингга яқин киши яшовчи 55 та аҳоли пункти автомобиль қатнов йўлидан узиб қўйилди. Бу ҳақда Доғистон Республикаси бўйича ФВВ бошқармаси матбуот хизмати маълумотига таяниб, «Интерфакс» хабар беради.
«2016 йилнинг 8 январь куни 22:30 да Россия ФВВнинг Доғистон Республикаси бўйича бош бошқармаси навбатчилик қисмига Тляратинский туманидаги Ансух—Тлярата автомобиль йўлининг етти километрида қор кўчкиси юз берганлиги ҳақида маълумот келиб тушди. Натижада Тлярата—Махачқалъа автомобиль йўли ёпилиб қолди. 16 мингга яқин киши яшовчи 55 та аҳоли пункти автомобиль қатнов йўлидан узилиб қолди. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳеч ким жабрланмаган. Автомобиль ҳаракати тўхтатилган, айланиб ўтадиган йўл йўқ», — дейилади хабарда.
Хабарда таъкидланишича, ҳодиса оқибатларини бартараф этиш учун 11 киши ва бешта техника жалб этилган.
Изоҳ (0)