UzReport TV 11 январь, душанба куни куни тўғридан-тўғри эфирда йилнинг энг яхши футболчисига «Олтин тўп» мукофотини топшириш маросимини олиб кўрсатади. Бу ҳақда UzReport хабар бермоқда.
Тантанали тақдирлаш маросими Цюрихда бўлиб ўтади ва Тошкент вақти билан 22:30 да бошланади. Телеканал эса трансляцияни 21.00 да — тадбир аввали, дунё футболи юлдузлари қизил гиламдан юриб келишидан бошлайди.
«Олтин тўп» ФИФА ва France Football нашрининг биргаликдаги мукофоти бўлиб, 2010 йилдан, France Football «Олтин тўп»и ва ФИФАнинг «Йил ўйинчиси» мукофотлари бирлашгандан бери шундай шаклда тақдим этиб келинмоқда. Йилнинг энг яхши футболчисини аниқлашда бош мураббийлар, терма жамоалар сардорлари ва журналистлар иштирок этади.
Изоҳ (0)