Рафаэль Бенитес истеъфога чиқарилганидан мамнунлигини билдирган «Реал» (Мадрид) футболчилари орасида Криштану Роналду ҳам бор. Бу ҳақда El Confidencial маълум қилди, дея хабар беради «Чемпионат».
Нашрнинг таъкидлашича, португалиялик ҳужумчи бош мураббий лавозимидан озод этилгани ҳақида эшитгач: «У билан кўп вақтни бой бердик», деган.
Испания ОАВлари жорий мавсум давомида Бенитеснинг «Реал» таркибидаги ўйинчилар, жумладан, Роналду билан таранг муносабатларини кўп бор ёритганди.
Изоҳ (0)