Туркиянинг ғарбий қисмида жойлашган Чаноққалъа вилоятида автобус ва енгил автомобилнинг тўқнашиб кетиши оқибатида камида тўрт киши ҳалок бўлди. Яна 30 киши яраланди, деб хабар беради «РИА Новости».
«Синьхуа» агентлигининг маълум қилишича, ЙТҲ натижасида автомобилдаги одамлар қурбон бўлган. Улардан икки нафари қочоқ мақомида бўлган. Енгил автомобиль билан тўқнашиб кетган автобус Сурия, Афғонистон ва Мьянмадан ноқонуний қочоқларни олиб кетаётган ва Грециянинг Лесбос оролига йўл олган эди.
Автоҳалокат сабаблари ҳозирча номаълум. Полиция ҳодиса юзасидан суриштирув ишларини бошлади.
Изоҳ (0)