АҚШ президенти Барак Обаманинг ҳеч қачон шахсий қуроли бўлмаган. 7 январь, пайшанба куни CNN телеканали эфиридаги президентнинг мамлакат аҳолиси билан суҳбати ушбу маълумот билан бошланди, деб хабар беради «ТАСС».
«Менинг эгалигимда ҳеч қачон қурол бўлмаган», — деди Вашингтон маъмурияти раҳбари.
Президент, шунингдек, унинг Кемп-Дэвиддаги қароргоҳида стендда отиш учун мўлжалланган қурилма борлигини, бироқ ундан баъзи пайтлардагина фойдаланишини маълум қилди.
«Бироқ бу мерганлик бўйича бирор нарсага даъвогарлик қилишимни англатмайди», — деди табассум билан Обама.
Президент томонидан мамлакатда ўқотар қуроллар муомаласи юзасидан назоратни кучайтириш учун шу кунларда қабул қилинган чоралар суҳбат учун сабаб бўлди.
Изоҳ (0)