АҚШнинг Флорида штати расмийлари 7 январь, пайшанба куни уч кишини ўлдирганликда айбланган жиноятчини қатл этди. Бу ҳақда губернатор маъмурияти берган маълумотларга асосан «ТАСС» хабар қилмоқда.
Қатл маҳкумга ўлдирувчи инъекция қилиш йўли билан ижро этилди.
Маълум қилинишича, қатлнинг ижроси сўнгги дақиқаларда тўрт соатдан зиёд бўлган вақтга кечиктирилди. 53 ёшли айбланувчи Оскар Рей Болин имкониятдан фойдаланиб, афв этиш илтимоси билан мурожаат қилди. АҚШ Олий суди илтимосномани қисқа вақт ичида кўриб чиқиб, қаноатлантиришни рад этди.
Таъкидланишича, Болин 26 ёшли Терри Линн Мэтьюс, 17 ёшли Стефани Коллинс ва 25 ёшли Натали Холлини 1986 йилда ўғирлаб кетиб, ўлдирганликда айбдор деб топилган.
Изоҳ (0)