«Алоқабанк» акциядорлик тижорат банки пластик карта эгалари учун янги хизматни ишга туширганини эълон қилди. Эндиликда бир пластик картадан иккинчи картага пул ўтказиш имконияти (P2P) яратилди. Бу Uzcard дастури ва my.uzcard.uz шахсий кабинети орқали амалга оширилиши мумкин.
Фойдаланувчилар оддий пул ўтказиш шаклини тўлдириши, яъни тўловни қабул қилиб олувчининг картаси рақами ва ўтказиладиган суммани киритиши кифоя. Фойдаланувчилар учун хизмат нархи муваффақиятли кечган ҳар бир ўтказма суммасининг 2 фоизи миқдорида белгиланади.
Ушбу сервис бўйича бир ой ичида 1 миллион сўмдан кўп бўлмаган ҳажмда пул ўтказиш мумкин. Айни пайтда P2P хизмати фақат «Алоқабанк» мижозлари учун мавжуд.
Изоҳ (0)