Тошкент шаҳрида 8 январь, жума куни маҳаллий вақт билан соат 14:08 да ерости силкинишлари сезилди. «Тошкент» марказий сейсмостанциясидан маълум қилишларича, Тошкентда сезилган зилзила кучи 2 баллдан кам бўлган.
Қайд этишларича, зилзила маркази Афғонистондаги Ҳиндикуш тоғларида, Тошкентдан 540 километр узоқликда бўлган. Европа—Ўртаер денгизи сейсмология маркази маълумотларига кўра, эпицентрда зилзила магнитудаси 5 га тенг бўлган.
UzDaily’нинг қўшимча қилишича, 14:08 даги зилзила Самарқанд шаҳрида ҳам сезилган. Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарлари бўйича маълумот, хусусан, «Тошкент» МССда ҳам йўқлиги маълум қилинди.
Изоҳ (0)