Қатар ҳукумати Эронда Саудия Арабистони элчихонасига қилинган ҳужумга норозилик белгиси сифатида Теҳрондан ўз элчисини чақириб олмоқда. Бу ҳақда Reuters агентлиги маълумотига таяниб, «ТАСС» хабар беради.
Ар-Риёд 3 январь куни Эрон билан дипломатик алоқаларини узишини маълум қилган эди. Бунга шиа уламоси Нимр ан-Нимрнинг қатл этилишидан норози бўлган намойишчиларнинг Саудия Арабистонининг Теҳрондаги элчихонасига ҳужум қилиши сабаб бўлди.
4 январь куни Баҳрайн ва Судан Эрон билан дипломатик муносабатларнинг тўхтатилишини маълум қилди. 5 январь куни Кувайт ўз элчисини Теҳрондан чақириб олишини маълум қилди. 6 январь куни эса Жибути ҳукумати Эрон билан дипломатик алоқаларнинг узилганлиги тўғрисида хабар берди.
Изоҳ (0)