Brent нефтининг нархи Москва вақти бўйича 5:00 да баррелига 33,21 долларга пасайди. Кейинги 15 дақиқа ичида унинг нархи яна 33,50 долларга ўсди, деб хабар беради «РБК».
Brent маркаси баҳосининг кескин тушишига Хитой фонд бозоридаги 5:24 ҳолатига 7,32 фоизга тушиб кетиши сабаб бўлди. Савдоларнинг бошланишидаёқ Shanghai Composite индекси беш фоиздан кўпроққа арзонлашди. Шундан сўнг савдо 15 дақиқага тўхтатиб турилди. Бироқ биржа фаолияти яна ишга тушгандан кейин ҳам кескин пасайиш давом этди. 7,32 фоиз кўрсаткичда савдо яна тўхтатилди.
Охирги сутка ичида нефтнинг Brent маркаси саккиз фоиздан кўпроққа арзонлашди. Нефть баррелининг нархи 2004 йилнинг апрелидан буён 34 доллардан пасаймаган эди.
Изоҳ (0)