Pegasus Airlines ва Onur Air самолётларининг Россияга парвози тўхтатилиши авиакомпаниялар раҳбарияти 1 январдан Туркия фуқаролари учун жорий этилган визаларни вақтида олиш учун ҳаракат қилмагани билан боғлиқ. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова маълум қилди, дея хабар беради «РБК».
«Pegasus Истанбулдаги бош консулхонага визалар учун ҳужжатларни 6 январь куни тақдим этган. Onur Air эса умуман мурожаат этмаган», — дея таъкидлаган Захарова. Россия ТИВ вакили «380 нафар учувчи ва техник ходимлар учун ўз вақтида йиллик кўп каррали визалар олган ва жадвал бўйича парвозларни давом эттираётган» Turkish Airlines авиакомпаниясини ўрнак сифатида келтирди.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Туркия транспорт вазири Бинали Йилдирим Россияни халқаро авиация меъёрларини бузишда айблаб, мамлакат авиакомпаниялари экипаж аъзолари учун виза беришдаги вазиятни «зўравонлик» деб атаганди.
Изоҳ (0)