2013 йилнинг декабрида ватанига хиёнат қилгани учун қатл этилган КХДР раҳбари Ким Чен Иннинг поччаси 1983 ва 1991 йилларда Японияга сохта паспорт билан яширин равишда ташриф буюрган. Бу ҳақда «Киодо» ахборот агентлиги маълумотига таяниб, «РИА Новости» хабар беради.
Агентликнинг маълум қилишича, Шимолий Кореянинг ҳозирги раҳбарининг отаси Ким Чен Ир синглисининг эри бўлган нуфузли мансабдор Чан Сон Тхэк 1983 йилнинг апрелида Японияга Пхеньян мактаб ўқувчилари ва пионерларининг рассомчилик жамоаси таркибида ташриф буюрган.
1991 йилнинг сентябрь ойида эса қурувчилар делегацияси таркибида ташрифини такрорлаган. Чен Сон Тхэк бунинг учун бошқа кишиларнинг номига расмийлаштирилган паспортлардан фойдаланган.
Агентликнинг таъкидлашича, унинг ташрифлардан мақсади Япония ҳаёти билан танишиш ва сурункали хасталикка қарши шифохоналардан бирида даволаниш бўлган.
Изоҳ (0)